ПСЖ президенти Хвичани бориб кўрди

Sherzod Nurmatov
29 окт 2026, 15:20
ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи оғир жароҳатдан сўнг операцияни муваффақиятли ўтказган парижликлар вингери Хвича Кварацхелиянинг ҳолидан хабар олди.

Грузиялик футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларига ушбу учрашув акс этган суратни жойлади.

3.jpg

Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши учрашувда (4:2) олдинги хочсимон пайларини узиб олган эди.

ПСЖ вингернинг майдонга қайтиш муддатларини маълум қилмаяпти. Бундай жароҳатлардан сўнг футболчиларга тахминан 6-9 ойлик тикланиш даври талаб этилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: instagram.com/kvara7

Сўнгги янгиликлар

Барча ›