Лапорта Альвареснинг "Атлетико"дан кетиш истаги ҳақида: "Барса" ҳеч кимга босим ўтказгани йўқ”

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 20:30
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб Хулиан Альварешдан бирор-бир оммавий баёнот беришни сўрамаганини маълум қилди.

Аввалроқ, "Атлетико" ҳужумчиси клубдан кетиш истагини билдирган эди: "Менимча, ҳамма учун энг яхши вариант – бу трансфер. Мен ўз орзуимни амалга оширмоқчиман". Кейинчалик Мадрид клуби Альвареш билан музокаралар олиб боргани учун "Барселона" устидан ФИФА ва RFEFга шикоят қилганди.

"Биз ҳамон "Атлетико"ни жуда ҳурмат қиламиз. Хулиан катта клубда ўйнашни хоҳлашини айтишидан олдин ҳам миш-мишлар бор эди, "Барса" буни айтмаган. Кимдир бунда "Барселона"га ишора кўрди, кимдир йўқ. Биз ҳеч кимга босим ўтказганимиз йўқ, футболчининг ўзи буни айтди.

Бу футболчи "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашидан олдин ва ундан ҳам аввалроқ "Барса"нинг назарида бўлган. Ўшанда биз уни сотиб олишга қурбимиз етмасди. Биз клубдан клубга таклиф юбордик. Улар футболчини сотишмаяпти, чунки унинг ўрнини босадиган одам йўқлигини тушунамиз. Агар уларда муқобил вариантлар пайдо бўлса, улар исташса ва таклиф кучда қолса, биз битимдан манфаатдормиз. Энди кўряпманки, маълум ҳаракатлар амалга оширилган.

Улар бу масалада қандай мантиққа амал қилаётганини тушунмаяпман. "Атлетико"нинг барча раҳбарлари – катта тажрибага эга одамлар ва уларнинг стратегияси нимага олиб боришини билмайман. Уларда бизнинг таклифимиз бор ва агар улар буни қабул қилишни исташса, биз хурсанд бўламиз", – деди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca