

Манбага кўра, "Сити" сўнгги соатларда Омар Мармуш ва Савиньо жамоадан кетганидан кейин Альварес масаласига қизиқиш билдирган. Англия клуби аргентиналик форвардни ижарага олиш вариантни кўриб чиқмоқда.
Бироқ "Манчестер Сити"нинг дастлабки сўрови ҳозирча музокаралар бошланишига олиб келмаган. Альвареснинг ўзи ҳам Англияга қайтишни унчалик истамаётгани айтилмоқда.
"Атлетико" эса футболчини сотишни режалаштирмаяпти. Мадридликлар 150 миллион евродан кам таклифларни кўриб чиқишга тайёр эмас.
Альварес 2022–2024 йилларда "Манчестер Сити" сафида тўп сурган ва АПЛда 67 та ўйинда 20 та гол урган.



