Жорже Мендеш: “Ямаль — бу йил “Олтин тўп”ни ютиши мумкин бўлган ягона футболчи”

Sherzod Nurmatov
21 авг 2026, 21:15
Футбол агенти Жорже Мендеш “Олтин тўп” совринига асосий даъвогар борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

“Олтин тўп”ни даҳо ютиши керак ва Ламин Ямаль — бу йил уни қўлга киритиши мумкин бўлган ягона номзод. У даҳо ва бундай мавсумдан сўнг уни ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди.

Жаҳон чемпионати, Ла Лигадаги ғалабалар ва “Барселона”даги ажойиб мавсумдан сўнг уни “Олтин тўп-2026” учун бош даъвогар деб ҳисоблаш мутлақо адолатдандир. У бунга лойиқ”, – деди Мендеш.

4.jpg

Ямаль ўтган мавсум 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди. 19 ёшли вингер Испания терма жамоаси сафида ғалабали якунланган ЖЧ-2026 мусобақасида 8 та баҳсда қатнашиб, 1 та гол муаллифига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com