Ла Лига. "Сантьяго Бернабеу"га қайтган "Реал Мадрид" бешта гол урди
13 сен 2021 01:55
Янгиликлар
Ла Лига. "Сантьяго Бернабеу"га қайтган "Реал Мадрид" бешта гол урди
"Реал Мадрид" - "Сельта" 5:2
Голлар: 0:1 – 4 Санти Мина, 1:1 – 24 Бензема, 1:2 – 31 Серви, 2:2 – 46 Бензема, 3:2 – 54 Винисиус Жуниор, 4:2 – 72 Камавинга, 5:2 – 87, пенальти Бензема.
"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Мигель Гутьеррес (Марсело, 89), Вальверде, Модрич (Асенсио, 79), Каземиро, Бензема, Азар (Камавинга, 66), Винисиус Жуниор (Родриго, 89).
"Сельта" – Дитуро, Мальо, Араухо, Мурильо (Айду, 89), Галан, Денис Суарес, Тапия (Бельтран, 46), Мендес (Солари, 52), Серви (Нолито, 63), Аспас, Санти Мина (Гальярдо, 63).
Огоҳлантириш: Начо (32), Мурильо (43), Винисиус Жуниор (55), Араухо (63), Солари (63).
Реал Мадрид Карим Бензема - 24', Карим Бензема - 46', Винисиус Жуниор - 54', Эдуардо Камавинга - 72', Карим Бензема - 87' Примера Дивизион . 4-тур 13/09/2021, 01:00
Сельта Санти Мина - 4', Франко Черви - 31' Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 19874 томошабин Бош ҳакам: Jose Sanchez
Ла Лига мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Шу тариқа, бугунги беллашув 5:2 ҳисобида якунига етди. "Реал Мадрид" "Сантьяго Бернабеу"га қайтишини ажойиб ғалаба билан нишонлади десак, муболаға бўлмайди.
90+3-дақиқа. Қўшиб берилган охирги дақиқада "Реал" яна бир гол уриши мумкин эди, аммо Матиас Дитурога омад кулиб боқди.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар сафида ҳам ўзшариш рўй берди. Жозеф Аиду Жейсон Мурильони алиштирди.
89-дақиқа. Ўзгаришлар! Винисиус ва Мигель Гутьеррес ўрнига Марсело ва Родриго ўйинга қўшилди.
Дарвозабон тўп йўналишини топа олди, аммо Бенземанинг уриниши шу қадар кучли чиқдики, Дитуро ҳеч нима қила олмади.
87-дақиқа. ГООООООЛ! Карим Бенземадан хет-трик!
86-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Қарши ҳужумни Бензема бошлаб берди, кейин Винисиус техникаси ёрдамида икки рақиби ўртасидан тўпни ташлаб, ўтиб кетаётганида йиқитилди.
79-дақиқа. Ўзгариш! Модрич ўрнига Асенсио майдонга тушди. Стадиондаги томошабинлар Луканинг меҳнатларини муносиб эътироф этишди.
74-дақиқа. Нолито қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.
72-дақиқа. ГОООООООЛ! Лука Модричнинг рейди Эдуардо Камавинганинг голи билан якунланди! Франциялик футболчидан дебют ўйиндаёқ гол!
66-дақиқа. Ўзгариш! Эден Азар ўрнини Камавингага бўшатиб берди.
64-дақиқа. Огоҳлантириш! Захирадан ўйинга қўшилган Солари Модричга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка ишлаб олди.
63-дақиқа. Ўзгаришлар! Серви ва Мина ўрнига Нолито ва Тиаго Гальярдо майдонга тушди.
63-дақиқа. Огоҳлантириш! Меҳмонлар вакили Нектор Араухо огоҳлантирилди.
60-дақиқа. "Сельта" ўнг қанотдан олдинга ўтди, лекин узатмадан кейин тўпни Куртуа баланд сакраб ушлаб олди.
Иккинчи бўлим ҳам томошабопликда биринчисидан қолишмаяпти.
55-дақиқа. ГОООООООЛ! Винисиус Жуниор биринчи марта "Реал"ни олиднга олиб чиқди! Бенземадан ассист.
53-дақиқа. Санти Мина яхши зарба беришни уддалади, лекин Куртуа жамоасини қутқарди.
52-дақиқа. Модричнинг узатмасидан кейин Винни қанотдан олдинга ўтиб кетиши мумкин эди, лекин бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
52-дақиқа. Ўзгариш! Брайс Мендеснинг ўрнига ўйинга Аугусто Солари тушди.
50-дақиқа. Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.
48-дақиқа. Ўз кучига ишончи янада ортган мезбонлар ҳужумларни давом эттиришмоқда.
46-дақиқа. ГООООООЛ! Иккинчи бўлим бошланди. Ва деярли биринчи ҳужумдаёқ Мигель Гутьерреснинг узатмасидан кейин Бензема дублни расмийлаштирди.
Бўлди, ҳакамнинг биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштаги янгради ва у жамоаларни танаффусга таклиқ қилди. Ҳозирча камроқ хатога йўл қўйган "Сельта" ҳисобда олдинда бормоқда.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
43-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш фоиз ҳисобида 66 - 34 "Реал" фойдасига.
39-дақиқа. ГОООООЛ! Аммо, лекин, бироқ... Голли узатмани амалга оширган Каземиро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.
36-дақиқа. Буёғига энди жамоалар қандай ҳаракат қилиши жуда қизиқ. "Реал" яна тўп назоратини ўз қўлига олгандек тасаввур уйғотмоқда.
33-дақиқа. Огоҳлантириш! Начо ўша голли ҳужум бошланаётганда рақибига нисбатан кескин ўйнагани учун барибир огоҳлантирилди.
32-дақиқа. ГОООООЛ! "Сельта" яна олдинга чиқиб олди! Франко Серви иккинчи уринишда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
29-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар бироз нафас ростлашмоқда.
26-дақиқа. "Реал" катта куч билан олдинга боришда давом этяпти, ўз навбатида "Сельта" қарши ҳужумлари анчагина хавфли тус олмоқда.
24-дақиқа. ГОООООЛ! Карим Бензема мувозанатни тиклади.
21-дақиқа. Куртуанинг узатмасидан кейин Винисиус гол уришига рақиб посбони йўл қўймади.
19-дақиқа. Яна "Реал" футболчилари ҳимояга яқин зонада тўпни оширишда хатога йўл қўйишди ва сал қолса, орадаги фарқ иккита тўпга ошиши мумкин эди.
14-дақиқа. Тезкор гол ўтказиб юборган "Реал" рақибни кучли босим остида ушлаб турибди, лекин ҳозирча якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.
11-дақиқа. "Сельта" қарши ҳужумга чиқиб кетишни уддалай олмади.
8-дақиқа. Мигель Гутьеррес ҳужумда пайдо бўлди ва тўп унинг босими остида қолган ҳимоячининг қўлига тегди, аммо ҳакам қўл билан ўйналмади, айнан тўп келиб қўлга тегди деб ҳисоблади.
7-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак зарбасини "Реал" амалга оширди, аммо ундан самара чиқмади.
6-дақиқа. Модрич жарима зарбасидан тўпни шерикларига етказиб беришга уринди.
4-дақиқа. ГОООООООЛ! Санти Мина ҳисобни очмоқда! Ҳимоядаги сусткашликдан меҳмонларнинг икки вакили унумли фойдаланиб кетмоқда, якуний зарбани эса Санти Мина берди ва тўп Милитаонинг оёқлари орасидан ўтиб, дарвозага кириб кетди.
2-дақиқа. Эден Азарга нисбатан қоида бузилди, хакам Тапиага эҳтиёт бўлишни уқтирди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
Энди эса "Реал"нинг собиқ футболчиларидан бири, коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмган Марсело Салас хотирасига бағишлаб бир дақиқа сукут сақланмоқда.
Стадион узра мезбон клуб мадҳияси янграмоқда.
Яна бир қизиқ факт, мезбонларнинг Лотин Америкасига бориб келган футболчиларидан Милитао, Каземиро, Винисиус ва Вальверде илк дақиқалардан ўйинни бошлайди ҳамда уларга ҳеч қандай қўшимча дам берилмади.
Хабарингиз бор, бугунги беллашув маълум вақт реконструкция ишлари сабаб ўйинларни қабул қила олмаган "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Трибуналарда камида 5 минг томошабин бўлади, чунки Флорентино Перес стадион қурилишида меҳнат қилган барчани бугунги беллашувга таклиф қилган.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Реал" - "Сельта"
"Реал" - Куртуа, Карвахаль, Милитао, Начо, Мигель, Модрич, Каземиро, Вальверде, Винисиус, Бензема, Азар.
"Сельта" - Дитуро, Уго Мальо, Мурильо, Араухо, Галан, Тапиа, Мендес, Денис Суарес, Черви, Аспас, Санти Мина.
Реал Мадрид Карим Бензема - 24', Карим Бензема - 46', Винисиус Жуниор - 54', Эдуардо Камавинга - 72', Карим Бензема - 87' |
Примера Дивизион . 4-тур 13/09/2021, 01:00 2
:
5
Тугади
|
Сельта Санти Мина - 4', Франко Черви - 31' |
Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 19874 томошабин
Бош ҳакам: Jose Sanchez
Фикрлар