Куртуа Мадриднинг "Реал" клуби учун манфаатлироқ молиявий таклифларни рад этди

4 окт 2026, 17:27
Бельгиялик дарвозабон фаолиятини "Қироллик клуби"да якунламоқчи.

Бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа Мадриднинг "Реал" клубида ўйнашда давом этиш учун молиявий жиҳатдан манфаатлироқ бўлган таклифларни рад этишга қарор қилди. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, посбон амалдаги жамоасида қолиш истагини билдирган. Футболчи амалдаги шартномасини тўлиқ ўтаб, профессионал фаолиятини айнан Мадрид клуби сафида якунлашни режалаштираётгани хабар қилинган.

Куртуа 2018 йилнинг ёзида "қаймоқранглилар" ўйинчисига айланган эди. Мадриднинг "Реал" клуби либосида бельгиялик посбон 14 та совринни қўлга киритди, шу жумладан икки марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Жорий мавсумда Куртуа клуб миқёсидаги барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан тўққизта тўп ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›