Кукурелья “Реал”га ўтиши ҳақида: “Шундай жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўлганида, ундан воз кечиш жуда қийин деб ўйлайман”

Sherzod Nurmatov
11 авг 2026, 15:15
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья “Реал”га ўтганидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

27 ёшли Кукурелья июнь ойида мадридликлар билан 6 йиллик шартнома имзолаганди.

Бугун у “Реал” таркибидаги илк машғулотини ўтказди.

“Шундай жамоада ўйнаш имконияти пайдо бўлганида, ундан воз кечиш жуда қийин деб ўйлайман. Менда ҳеч қандай шубҳа бўлгани йўқ.

Бундай муҳташам жамоанинг бир қисмига айланиш — бу жуда катта масъулият ва ажойиб чорловдир”, – деди Кукурелья.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›