

Бу ҳақда "The Athletic" маълум қилди.
27 ёшли футболчи жамоа натижаларидан норози ва ёзги трансфер ойнасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр. "Челси" раҳбарияти сўралган нархни тўлашса, футболчи билан хайрлашишга қарши эмас.
Испаниянинг икки клуби — “Барселона” ва “Атлетико” Кукурельяга қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячи "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси ва Каталонияга қайтишга тайёр. "Матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне унинг хизматларига қизиқяпти.
Кукурелья 2025/26 йилги мавсум "Челси" сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У Испания терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилган.



