UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО) Янгиликлар

"Кучли-учлик"дан тушмаётган икки жамоа (ФОТО)

Олий лигада охирги 5 мавсумдан буён иккита жамоа "кучли-учлик"ни тарк этмаяпти.

Қаршининг "Насаф" жамоаси Рўзиқул Бердиев қўл остига ўтганидан буён совриндорлар рўйхатидан тушиб қолмаяпти.
"Аждарлар" кетма-кет тўрт маротаба бронза медалларини қўлга киритишди ва жорий мавсумда кумуш медалларига эга чиқишди. Шу тариқа қаршиликлар Бердиев бошчилигида ҳар сафар мавсумни совриндор сифатида якунлашмоқда.


Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси сўнгги олтита мавсумни анча муваффақиятли ўтказмоқда.
"Темирйўлчилар" 2012 йилдан буён "кучли-учлик"даги ўринларини ҳеч кимга беришмаяпти. "Локомотив" жамоаси барча совринларга босқичма-босқич, аста-секинлик билан эришди.

Дастлаб жамоа 2012 йили бронза медалларини нақд қилганди. Кейинчалик икки мавсум (2013, 2014, 2015) мамлакат чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Охирги икки мавсумда эса жамоа чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бу икки жамоалар ушбу мавсумлар оралиғида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишга ҳам улгуришди. "Локомотив" 2014 ҳамда 2016 йиллари кубокка эгалик қилган бўлса, "Насаф" 2015 йилда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганди.

Чемпионатимизнинг охирги 5 йиллигидаги энг барқарор жамоа сифатида айнан "Локомотив" ҳамда "Насаф"ни эътироф этиш мумкин.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика