

Якуний жадвалга назар ташласак, қайси жамоалар еврокубок йўлланмасини қўлга киритганини муҳокама қилишимиз мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, 2026/2027 йилги Чемпионлар Лигасида Англия шарафини 5 та жамоа ҳимоя қилади. АПЛ клубларининг бу мавсумдаги ижобий натижалари туфайли қўшимча йўлланмани қўлга киритди.
Чемпионлар Лигаси: "Арсенал", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла", "Ливерпуль"
Европа Лигаси: "Борнмут", "Сандерленд"
Конференциялар Лигаси: "Брайтон"
"Кристал Пэлас" 27 май куни Конференциялар Лигаси финалида "Райо Вальекано" билан ўйнайди. Агар лондонликлар ғалаба қозонса, кейинги мавсум Европа Лигасида қатнашади.



