Криштиану Роналду ЖЧ-2026 бошланишидан олдин фикр билдирди

11 июн 2026, 09:00
Португалия терма жамоасининг сардори Криштиану Роналду Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувидан (2:1) кейин пост қолдирди.

Бу ўйин Португалия терма жамоаси учун бўлажак ЖЧ-2026 га тайёргарлик доирасидаги сўнгги учрашув бўлди.

"Тайёргарлик якунланди. Нигоҳлар жаҳон чемпионатига қаратилган", — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида ДР Конго, Ўзбекистон ва Колумбия билан бирга ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану футбол тарихида миллий терма жамоа сафида ҳам ўйинлар сони, ҳам голлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Айни дамда португалиялик футболчи ҳисобида 228 та ўйинда 143 та гол мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›