

Қайд этилишича, терма жамоа футболкасида ҳарбий саҳна тасвирланган бўлиб, бу ФИФА қоидаларига тўғри келмаган.
Турнир олдидан ўтказилган иккита ўртоқлик учрашувида фойдаланилган формада Гаити мустақиллигини таъминлаган 1803 йилдаги Вертьер жанги сурати ва мамлакат байроғи тасвирланган эди.
Бироқ, халқаро федерация регламенти экипировкада ҳар қандай "сиёсий, диний ёки шахсий хабарлар ва шиорлар" жойлаштиришни тақиқлайди.
ФИФА баъзи визуал элементлар унинг экипировка бўйича регламенти доирасида турлича талқин қилиниши мумкин деган қарорга келди ва якунда дизайнга ўзгартириш киритишни талаб қилди.



