

"Португалияга қарши ўйингача ҳали яна 15 кунлик тайёргарлик бор ва биз секин-аста кучимизни ошириб борамиз. Аарон Ван-Биссака ҳам етиб келди. Клуби футболчи устидан ФИФАга шикоят қилган ва у бизга фақат 5 кундан кейин қўшилиши мумкин эди.
Албатта, биз ФИФАнинг тиббий ташкилот билан боғлиқ чекловларига амал қиляпмиз, шифокорлар ФИФА билан алоқада. Очиғини айтсам, бизда бошқа йиғинлар каби мутлақо оддий йиғин ўтмоқда. Барча ўйинчилар Европадан келишди, маҳаллий ходимлар чиқиш муддатларига риоя қилишди, шунинг учун бу бизнинг кундалик ҳаётимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Бизда доимо турли ғоялар бор. Бундай мусобақага келганимизда, тактик жиҳатдан ўйинчилар бир нечта тизимларни ўзлаштириши керак. Бу ҳам баъзи вазиятларга мослашиш, кучлар нисбатини тўғри баҳолаш, ҳам рақибни ҳайратда қолдириш ёки ҳужум ва мудофаада турлича ҳаракат қилиш учун жуда муҳим. Рақиб учун иложи борича олдиндан айтиб бўлмайдиган жамоа бўлишимиз керак. Жаҳон чемпионатида биздан ФИФА рейтингида юқорида турувчи ва фаворит саналувчи иккита жамоа билан бир гуруҳдамиз. Шунинг учун ўйин давомида биз таклиф қиладиган нарсалар куннинг ҳолатига ва ўйиннинг боришига боғлиқ бўлади. Мураббий ва ўйинчи сифатида ушбу элементларни тўғри бошқариш қизиқарли. Бизда аллақачон ишлаб чиқилган ўйин режалари бор ва улар устида техник-тактик машғулотларда иш олиб борамиз", деди 49 ёшли франциялик мутахассис.



