ЖЧ. Англия Кейннинг дубли эвазига Конго ДРни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди

1 июл 2026, 23:00
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги баҳс якунланди.

ЖЧ, 1/16 финал

Англия — Конго ДР 2:1

Голлар: 7 - Брайан Сипенга, 75, 86- Харри Кейн

Англия: 1. Жордан Пикфорд, 25. Жед-Хотеп Спенс (21. Эберечи Эзе, 70’), 2. Эзри Конса, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Нико О'Райли, 8. Эллиот Андерсон, 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем, 11. Маркус Решфорд (18. Энтони Гордон, 61’), 9. Харри Кейн, 20. Чуквунонсо Мадуэке (7. Букайо Сака, 61’).

Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 12. Трево Чалоба, 15. Даниэль Бёрн, 24. Рис Жеймс, 26. Жарелл Куанса, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 17. Морган Рожерс, 19. Олли Уоткинс, 22. Айван Тони.

Конго ДР: 1. Лионель Мпаси, 2. Аарон Ван-Биссака, 22. Шансель Мбемба, 4. Аксель Туанзебе, 26. Артур Масуаку (12. Жорис Кайембе-Диту, 89’), 8. Самюэль Мутуссами (19. Фистон Майеле, 89’), 14. Ноа Садики, 6. Нгалайель Мукау (25. Эдо Кайембе, 76’), 9. Брайан Сипенга (10. Тео Бонгонда, 76’), 20. Йоан Висса, 7. Натанаэль Мбуку (13. Мешак Элиа, 64’).

Захира: 16. Тимоти Фаюлу, 21. Маттьё Эполо, 3. Стив Капюади, 5. Дилан Батубинсика, 24. Жедеон Калулу, 15. Аарон Тшибола, 18. Шарль Пикель, 11. Гаэль Какута, 17. Седрик Бакамбу, 23. Симон Банза.

Огоҳлантиришлар: 19 - Жуд Беллингем, 28 - Ноа Садики

🕘 90+7. Ўйин якунланди!

90+6. Конго жарима зарбасига эга бўлди, берилган зарба аниқ бўлмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. “Бавария” ҳужумчиси ўз терма жамоаси қутқарувчиси бўлмоқда. Зўр ўйин!

2026-07-01 22.57.58.jpggettyimages-2284212142-2048x2048.jpg

⚽️ 86. ГОЛ! Кейндан дубль! Дастлаб дарвоза томон Жуд зарба берди, Мпаси қайтарди, иккинчи темпда ҳужум давом этди ва уни Харри дарвозага йўллади, бу аниқ бўлди!

85. Элианинг зарбасидан сўнг тўпни Пикфорд ушлаб олди.

81. Англия ҳужумлар сонини оширди.

76. Барчаси қайтадан бошланади, бироқ энди вақт бироз кам қолди.

2026-07-01 22.51.00.jpggettyimages-2284210620-2048x2048.jpg

⚽️ 75. ГОЛ! Кейн ҳисобни тенглаштирди! Гордоннинг узатмасидан сўнг Харри бош билан зарба берди ва гол урди!

68. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

63. Мбукунинг олисдан йўллаган зарбаси Андерсонга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

58. Решфорддан яна бир зарба, бироқ бу ҳам ноаниқ кетди.

54. Англиянинг навбатдаги зарбаси Решфорддан бўлди, аммо ноаниқ.

53. Жуднинг кучли зарбасини яна Мпаси қайтарди!

51. Решфорд чап қанотдан олдинга юриш қилиб зарба берди, аммо тўп дарвоза тўрининг ташқи тарафига тегди.

48. Икки терма жамоа ҳам бўлимни ҳужум билан бошлади. Бу, ўз навбатида, икки жамоанинг голга чанқоқлигини билдиради.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+7. Биринчи бўлим якунланди.

45+6. Бурчакдан узатилган тўпни Кейн дарвозага йўллади ва яна Мпасидан сейв!

2026-07-01 22.12.07.jpg

45+2. Мпаси нималар қилмоқда? Дарвоза томон йўлланган зарбасини конголик посбон қайтарди!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ҳолат ВАРда кўрилди, ҳеч қанақа пенальти йўқ!

43. Конго дарвозабони Кейн билан тўқнашди, ҳужумчи йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаганини билдирди.

42. Йоан Висса ўзига узатилган тўпни дарвозагача чамаси 5 метрлардан туриб йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди!

4.jpg

35. Қандай вазият?! Решфорд жуда қулай вазиятдан зарба берди, аммо ҳимоячи қайтарди тўпни!

30. Беллингемнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди!

28. Жарима зарбасидан узатилган тўп Консага тегиб дарвоза томон борди, аммо аниқ бўлмади.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Энди Конго секин-аста устунликни ўз томонига оғдиришга уринмоқда.

2026-07-01 21.27.41.jpg

18. Инглизлар ҳарқанча уринмасин, айтарли хавфли вазият ташкил қила олмаяпти.

14. Англия босимни оширди, рақиб ҳимоясини “қамаб қўйди”.

9. Масуаку ва Мпаси-Нзо бир-бирини кўрмасдан, майдонда тўқнашди.

8. Тезкор гол урилди ўйинда, буёғинга инглизлар шиддатни ошириши аниқ.

2.jpggettyimages-2283607824-2048x2048.jpg

7. ГОЛ! Сипенга ҳисобни очди! Марказдан узатилган тўпни Брайан дарвозага аниқ йўллади!

4. Дастлабки дақиқаларни африкаликлар фаол бошлашди.

1. Ўйин бошланди!

3.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги Англия — Конго ДР учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia