EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?
25 фев 07:56
Янгиликлар
EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?
"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву EЧЛ 1/16 финалининг жавоб ўйинида "Будё-Глимт"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Биз жуда яхши ташкил этилган жамоага қарши бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Биринчи голни урмаганимиз учун улар психологик жиҳатдан ўзини қулай ҳис қилишди. Мен ўйинчиларни ҳеч нарсада айблай олмайман, улар тўлиқ ўзларини бағишладилар ва барча кучларини сарфладилар.
Биринчи таймда биз гол уриш учун жон-жаҳд билан ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда уларда кўпроқ энергия бор эди ва улар гол урдилар. Фақат рақибни табриклаш қолди, улар ҳақли равишда давом этмоқда.
Биз мағлубият ва турнирдан чиқиб кетганимиздан жуда афсусдамиз. Улар жуда яхши ҳимояланишди. Иккинчи таймда бизда куч тугади ва икки марта гол ўтказиб юбордик", — деди Киву.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар