UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Бокс афсонаси вирус юқтириб олган бўлиши мумкин, финалда Али ва Тайсон тўқнашуви ва бошқа хабарлар  0 01:57Солер "Арсенал"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди  0 01:27"Реал" франциялик футболчи учун курашга қўшилади  0 01:12Кассано Марадона ва Мессини таққослади  7 01:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:52Германиялик футболчи "Ливерпуль"га ўтишга рози бўлди  4 00:31Коутиньо "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин эди  0 00:04Роналду карантин қоидаларини бузди  3 23:40Кака: "Роналдиньони бундай вазиятда кўриш жуда ачинарли"  0 23:30Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади  1 23:19Милик хайрли ишга қўл урди  0 23:00"Фанат лига". "Милан" - "Интер"  69 22:51"Севилья" Шакирига қизиқиб қолди  0 22:29"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин  0 22:11Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда  1

Киноларда роль ижро этган 20+ футболчи ёхуд “X-MEN 3”даги Винни Жонсдан бошлаб мультфильм қаҳрамонига овоз берган Иньестагача Янгиликлар

Киноларда роль ижро этган 20+ футболчи ёхуд “X-MEN 3”даги Винни Жонсдан бошлаб мультфильм қаҳрамонига овоз берган Иньестагача

Юзага келган танаффус туфайли кино соҳасида ўзини синаб кўрган футбол олами вакиллари билан таништириб ўтамиз.

Футболчилар ўйнаган баъзи ролларни кўрганмиз ва эсимизда қолган. Айримларида эса уларни танимай ўтиб кетганмиз. 

Демак, ушбу мақолада ўзини актёрликда синаб кўрганлар мураббий ва ўйинчилар эсга олинади.

Зинедин Зидан (франциялик собиқ футболчи, ҳозирда "Реал" клуби устози) - 2008 йил яратилган "Астерик Олимпия ўйинларида" фильмида Зинедис номли эпизодик ролни ижро этган. Шунингдек, у кўпчиликка таниш бўлган "ГОЛ" филмида ҳам кўриниш берган.

Дэвид Бекхэм (англиялик собиқ футболчи, ҳозирда "Интер Майами" клуби хўжайини) - собиқ жамоадоши Зидан каби  "ГОЛ" филмида кўриниш берган. Шунингдек, "Қирол Артур қиличи"да (2017) Триггер номи остида чиққан. "U.N.C.L.E агентлари" (2015) филми ва "Америкаликлар оиласи" сериалида эса эпизодик ролларни ижро этган. Бекхэм реклама роликларидаги ижроси орқали ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган бўлса ажаб эмас.

Франк Лебёф (франциялик собиқ ҳимоячи ва мураббий) - "Стивен Хокинг Олами"да (2014) шифокор ролини ижро этган. Бундан ташқари, IMDB порталида собиқ футбочининг 10га яқин кинода актёрлик қилгани берилган.

Винни Жонс (уельслик собиқ футболчи, ҳозирда кино оламида фаолият олиб бормоқда) - Жонс ҳозирга қадар 50дан ортиқ филмларда катта ва кичик ролларни ижро этган. Жонс футболдан кетганидан кейин ҳеч қандай маҳоратсиз кино оламига кириб келди ва илк роллариданоқ режиссёрларнинг эътиборига тушди. Масалан, у "X-MEN" трилогиясининг сўнгги қисмида Жаггернаут номли салбий қаҳрамон ролини жуда юқори савияда ўйнаган.

Роналдиньо (бразилиялик собиқ футболчи) - 2018 йили суратга олинган "Кикбоксчи қайтди" фильмида Роналд ролини ўйнаган.

Жибриль Сиссе (франциялик собиқ футболчи) - 2007 йил яратилган "Такси 4" фильмида ўзини ижро этган.

Неймар (Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби форварди) - 2017 йил яратилаган "Уч икс: Дунё ҳукмронлиги" фильми ва испаниялик кино усталари томонидан суратга олинган "Қоғозли уй" (2019) серилининг учинчи фаслида кичик эпизодик ролларни ижро этган.

Фиц Холл (англиялик собиқ футболчи) - 1997 йил яратилган "Бешинчи элемент (ёки унсур)" филмининг илк дақиқаларида кўриниш берган ёш йигит.

Эрик Контана (франциялик собиқ футболчи, ҳозирда кино оламида фаолият олиб бормоқда) - футболдан сўнг фаолиятни кино билан боғлаган яна бир таниқли юлдузлардан бири. 1995 йилдан кино оламига кириб келган ва ҳозирга қадар 30га яқин филмларда катта ва кичик ролларни ижро этган.

Алли Маккойст (шотландиялик собиқ футбочи ва мураббий) - "Ғалаба завқи" (2000) кинофильмида Жекки исмли мураббий ролини ўйнаган.

Пеле (бразилиялик собиқ футболчи ва мураббий) - 1981 йил "Ғалаба" филмида бразилиялик харбий асир Луис Фернандес персонажанни гавдалантирган. Шунингдек, ўз хаёти ҳақида суратга олинган "Пеле" (2016) филмида ҳам кўриниш берган.

Бобби Мур (англиялик собиқ футболчи ва мураббий, 1993 йил 51 ёшида оламдан кўз юмган) - 1981 йил "Ғалаба" филмида Терри Брэди ролини ижро этган (расмда чапдан биринчи).

Николя Анелька (франциялик собиқ ҳужумчи, ҳозирда "Лилль" ёшлар жамоаси устози) - франция кино усталари томонидан 2002 яратилган "Le Boulet"  (тахминий таржимаси: "Тўрт ғилдиракли техника") фильмида футбочи сифатида қатнашган. 

Иан Райт (англиялик собиқ футболчи) - IMDB портали маълумотига кўра, 10га яқин фильм ва сериалларда эпизодик ролларни ижро қилган.

Давид Жинола (франциялик собиқ ярим ҳимоячи) - 2005 йил иккинчи жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи "Охирги томчи" кинофильмида снайпер ролини ўйнаган. Шунингдек, у қисқа метражли филмларда ҳам қатнашган.

Стэн Коллимор (англиялик собиқ футболчи) - "Асосий истинкт 2" (2006) фильмида Кевин Фрэнкс эпизодик ролини ўйнаган.

Карло Анчелотти (италиялик собиқ футболчи, ҳозирда "Эвертон" устози) - 1984 йил ишланган "Дон Камилло" фильмида футболчи сифатида эпизодик ролда қатнашган.

Карлос Вальдеррама (колумбиялик собиқ футболчи, ҳозирда "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий) - "Саёхат 2"да (2012) эпизодик ролни ва 2014 йил суратга олинган "Por un puñado de pelos" (тахминий таржимаси: "Соч толалари учун") комедиясида аргентиналик миллионерни гавдалантирган.

Поль Брайтнер (германиялик собиқ футболчи) - "Лейтенант слайднинг хатоси"да (1976) бош роллардан бирини ижро этган. Шунингдек, IMDB маълумотига кўра яна икки фильмда кўриниш берган.

Жон Карью (норвегиялик собиқ форвард, ҳозирда кино оламида фаолият олиб бормоқда) - кино оламига 2014 йил кириб келган. "Hоvdinger"да (2014, тахминий таржимаси: "Жин урсин, бу нима англатишини билмаймиз") бош қаҳрамонлардан бири Игор ҳамда "Малефисента 2: Зулмат маликаси"да (2019) Жунгли жангчиси персонажлари унинг энг эсда қоларли ролларидан ҳисобланади.

+БОНУС

Тьерри Анри (франциялик собиқ форвард, ҳозирда "Монреаль Импакт" устози) - "Антураж" (2015) комедиясининг кичик бир лавҳасида пайдо бўлган.

Андрес Иньеста ("Виссел Кобе"да ўйнаётган испаниялик хавбек) - 2012 йил Sony Pictures Animation томонидан ишланган "Қароқчилар! Омадсизлар гуруҳи" мультфильмида Альбино персонажига овоз берган.


Акмурзаев Элдор тайёрлади

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +23   

Фикрлар

+4   
27 мар 03:22:20
Iskandar Davronov
Vinni Jons ancha yaxshi aktyor ekan
+1   
27 мар 12:32:35
Temurkhan
Bu maqolani kechayam qaysidir saytda korgandim. +Bonus Temur Kapadze qaysidir Uzbek filmida oynagandi Gayishnik bolib.
+1   
27 мар 00:00:32
Mir Jaxon
Juda zo'r chiqibdi... .Alloh o'zi rahmdil va mehribon.Hammaga omonlik tilayman . inshaalloh barchasi ortda qoladi.
   
27 мар 18:09:32
Ixtiyorjon Axmedov
Vinni Jons bilan Bekxem zur o'ynagan
   
27 мар 15:46:14
JonesMU
Vinni Jonsni futbolchi boganini bilmas ekanman
   
27 мар 12:44:25
Sardorbek....Real Madrid
Vinni Jons Plan pobega degan kinodayam o'ynaganmidi
   
27 мар 02:14:49
Introvert
Асосий инстинкт 2 фильмини йили 2016 эмас 2006.
   
27 мар 02:11:33
Introvert
Винни Джонс актер сифатида асосан Гай Ричи фильмлари оркали таниш. Муаллиф у киноларни курмаган шекилли.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг