"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди
01 июл 09:10
Янгиликлар
"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди
"Интер" сардори Лаутаро Мартинес жамоанинг клублар ўртасидаги ЖЧдан чиқиб кетганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу, албатта, қийин. Биз боримизни бердик. Жамоа номидан узр сўрайман, биз бундай вазиятга тушиб қолишни истамагандик. Биз ўз олдимизга мақсадлар қўямиз ва уларга эришиш учун курашамиз. Клубда қолишни ва бу талабларга жавоб беришни истамаганлар жамоани тарк этишлари керак. Бугун менга ёқмаган нарсалар кўп эди. Сардор сифатида мен жамоамиз учун курашни давом эттиришни истайман, бизда кучли жамоа бор. Ким қолишни истамаса, хайр", - деб фикр билдирган Лаутаро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар