Килиан Мбаппе "Ла Лига"да ҳимоядаги ҳаракатлари бўйича энг ёмон кўрсаткични қайд этди

Aslanov Jasurbek
3 июн 2026, 14:32
"FotMob" хабарига кўра, "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда "Ла Лига"да ҳимоядаги ҳаракатлари бўйича энг ёмон натижа қайд этган футболчи бўлди.

Мадридликлар форварди Испания чемпионатида ўтказилган 31 та ўйинда атиги олтита ҳимоявий ҳаракатни (ўртача 90 дақиқада 0,2 дан кам) амалга оширган.
Ушбу натижа билан Мбаппе "Ла Лига"даги 344 нафар футболчи ичида охирги ўринни эгаллади.
Винисиус Жуниор 336-ўринни банд этди (ўртача 90 дақиқада битта ҳимоявий ҳаракат).
"FotMob" ҳимоявий ҳаракатлар сирасига тўпни олиб қўйиш, майдон ташқарисига чиқариб юбориш, зарбаларни блоклаш ва тўпни илиб олишни киритади.
Таъкидлаш жоизки, Мбаппе ўтган мавсумда 25 та гол билан иккинчи бор кетма-кет "Ла Лига"нинг энг яхши тўпурарига айланган. Шунингдек, футболчи аввалроқ "WhoScored" талқини бўйича Чемпионлар лигаси рамзий терма жамоасига киритилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FotMob