

ФИФА томонидан 2026-йилги Жаҳон чемпионатига жалб этилган ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси – бош ҳакам Илгиз Танташев ҳамда ёрдамчи ҳакамлар Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин мусобақа мезбони АҚШга етиб борди.
Айни кунларда ҳакамларимиз ФИФА томонидан ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиб, жисмоний ва назарий тайёргарлик устида ишламоқда.



