

Футболчи ва унинг ҳамроҳини қидиришда камида олтита патруль автомобили иштирок этди.
Полиция аралашувига Ньюкасл ташқаридаги сув омбори яроғида қурол билан юрган икки кишини кўриб қолган гувоҳнинг хабари сабаб бўлди. Воқеа жойига махсус белгиларга эга бўлган ва белгисиз бир нечта машиналар йўналтирилди. Айрим маълумотларга кўра, етиб келган бўлинмалар орасида қуролланган тезкор ҳаракат қилиш гуруҳлари ҳам бўлган.
Натижада Дедич ва унинг ҳамроҳи воқеа содир бўлган жойдан тахминан 11 километр узоқликда — Даррас-Холл элитар ҳудудида тўхтатилди. Полициячилар автомобилни кўздан кечириб, камон ва ўқларни мусодара қилишди, шунингдек, 24 ёшли футболчидан содир бўлган воқеа тафсилотларини сўраб-суриштиришди.
Полициянинг Дедич билан суҳбати чоғида воқеа жойига "Ньюкасл" дарвозабони Марк Гиллеспи ва жамоанинг собиқ ҳимоячиси Пол Дамметт етиб келишди. Нашр маълумотларига кўра, улар тасодифан шу атрофда бўлишган ва ёрдам таклиф қилиш учун тўхташган.
Эркаклар билан суҳбатдан сўнг полиция атрофдагилар учун ҳеч қандай хавф йўқ деган хулосага келди. Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари анжомлар, тахминан, кўнгилочар мақсадда мўлжалланганини маълум қилишди. Шу билан бирга, чоршанба куни кундузи содир бўлган воқеа тафсилотларини текшириш давом этмоқда.
Маълум қилинишича, Дедич ва унинг ҳамроҳи шаҳар ташқарисида сайр қилиб юрган пайтида бир нечта ўқ узиб қолишга улгурган. Буюк Британияда камон ва ўқ ёки арбалет ёрдамида ҳар қандай ҳайвон ва қушларни ов қилиш тақиқланган.
Daily Mail маълумотларига кўра, клуб футболчига нисбатан интизомий чоралар кўриш ниятида эмас. Шу билан бирга, жамоа атрофидагилар ўйинчи шундай анжомлар билан қишлоқ ҳудудида сайр қилишга қарор қилиб, соддалик кўрсатганини таъкидлашмоқда.



