Кейндан хет-трик, "Штутгарт" ЕЧЛда ва бошқа натижалар... Бундеслигада мавсум якунига етди

16 май 2026, 20:34
Бундеслиганинг сўнгги 34-тур баҳслари ўтказилди.

“Бавария” ўз майдонида “Кельн”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Харри Кейн баҳсда уч марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Кумуш медаллар эгаси “Боруссия” Д сафарда “Вердер”ни ишончли ҳисобда доғда қолдирди. Сафарда “Айнтрахт” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган “Штутгарт” келаси мавсум ЕЧЛда қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia