



"Бавария" ва "Боруссия" Бундеслигада етакчиликни давом эттирмоқда.
Мюнхенликлар бугун меҳмонда "Майнц”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди, дортмундликлар эса ўз майдонида "Эльферсберг"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди. Венсан Компани ва Нико Ковач чемпионатдаги 9 та ўйиндан сўнг жамоалари 21 очкодан жамғариб, ҳали бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.
"Лейпциг" ҳозирча 18 очко билан учинчи ўринда бормоқда, бироқ бу турда "Фрайбург" (16) ва "Вердер" (15) ҳали ўз ўйинларини ўтказишганича йўқ.





