Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?

Sherzod Nurmatov
25 апр 2025
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн ёзда Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Форвард "Бавария"да ақл бовар қилмас формада – Кейн немис жамоасидаги биринчи мавсумида Бундеслигада 36 та гол урди ва Европанинг "Олтин бутсаси"ни қўлга киритди. 

Кейн "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлишига қарамай, Премьер-лигага қайтиши мумкин. 31 ёшли футболчига "Ливерпуль", "Челси" ва "Астон Вилла" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, англиялик форвард ўз чемпионатига қайтишни истаса, клуб унинг йўлига тўсиқ қўймайди.

Кейн учун қўшимча мотивация – 260 та гол билан АПЛ тўпурари бўлиб турган Алан Ширернинг рекордини янгилаш. Рекордни янгилаш учун у 47 та гол уриши керак.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London