UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  0 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0

Кейинги йил олий лига клубларига Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиш шарт мажбурияти қўйилмайди Янгиликлар

Кейинги йил олий лига клубларига Тошкентда тиббий кўрикдан ўтиш шарт мажбурияти қўйилмайди

Хабарингиз бор, ҳар йили олий лига клублари мавсум аввалида ўз футболчиларини тиббий кўрикдан ўтказади. Шу пайтгача ҳатто вилоят жамоаларининг ҳам Тошкентга келиб тиббий кўрикдан ўтиши шарт қилиб қўйилганди.

Клублар бунгача Миллий олимпия қўмитаси биносида жойлашган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида мажбуран тиббий кўрикдан ўтиб келишаётганди. Лекин бизга маълум бўлишича, кейинги йилдан олий лига клублари олдига бундай мажбурият қўйилмайди.

Эндиликда вилоят жамоалари тиббий кўрикдан ўтиш учун пойтахтга келиб оворо бўлиб юришлари шарт эмас. Улар вилоят марказларидаги тегишли бўлинмаларда тиббий кўрикдан ўтиш имконига эга бўлишади.

Аммо футболчининг қўлида тиббий маълумотномаси бор дейиш унинг олий лига ўйинларида майдонга тушишига рухсат берилди деган маънони англатмайди. Ҳар бир футболчи дастлаб ПФЛ мутахассислари кўригида бўлиб, махсус тестлардан ўтгандан сўнггина майдонга тушиш рухсатини олади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика