Кэррик: "Баъзи футболчилар кетмоқда"

Sherzod Nurmatov
25 май 2026, 15:25
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, кейинги трансфер ойнасининг гўзаллиги шундаки, у ҳар доим дунёдаги энг катта воқеа. Ҳар бир ойна клублар учун энг муҳими деб қаралади.

Шубҳасиз, биз олдинга силжишни хоҳлаймиз. Баъзи футболчилар кетмоқда, шунинг учун биз бироз ишлашимиз керак. Бундан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишимиз лозим", – деди Кэррик.

Жамоа мавсумни Англия Премьер-лигасини 3-ўринда якунлади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports