Каземиро: "Замонавий футболчилар статистикага илакишиб қолган – 97 фоиз аниқ узатма, лекин айнан қанақа? Орқага паслар"

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 14:18
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро ёш футболчилар статистикага жуда катта аҳамият беришади, деб ҳисоблайди.

"Муаммо шундаки, ҳозирги авлод статистикага илакишиб қолган. Ўйин тугайди ва одамлар: "У 97 фоиз аниқ узатма амалга оширди", дейишади. Лекин айнан қанақа узатмалар? Орқага пас, яна орқага пас – салбий узатмалар. Олдинга ўйнаш керак. Тўпни йўқотасизми ёки йўқми, муҳими — олдинга интилиш, албатта, баъзида яхшироқ ўйнаш ҳам талаб этилади.

Шахсан менга Бруну Фернандеш ёқади. Брунунинг доим олдинга ўйнаши менга манзур келади. Ҳар сафар. У ҳар сафар рақибларни "ўлдиради". У: "Менга бўшлиқ беринг ва мен сизни маҳв этаман", дейди. Бу менга ёқади, чунки баъзида икки-уч марта тўпни йўқотишингиз мумкин, лекин доимо олдинга қарайсиз. Менга Бруну ва унинг ўйини ёқади. У ҳар сафар голли узатмалар амалга оширади ва доим олдинга пас беради", — деди Каземиро "МЮ" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинандга берган интервьюсида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://www.youtube.com/watch?v=hMDT_REgb2o