

Гап шундаки, "Лос-Анджелес Гэлакси" 34 ёшли бразилиялик футболчига биринчи бўлиб мурожаат қилган ва шартнома таклиф этган. Шимолий Америка лигаси қоидаларига кўра, эндиликда ушбу клуб футболчи билан шартнома имзолаш учун биринчи рақамли даъвогарга айланади.
Каземиронинг ўзи эса айнан "Интер Майами"га ўтишга қарор қилди. Энди клуб бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши учун "Лос-Анджелес Гэлакси"га 1 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаши керак.



