Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"
16 ноя 14:08
Янгиликлар
Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"
"Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирога "Реал"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида савол берилди.
"Мен "қаймоқлилар"ни кузатмайман. "Манчестер Юнайтед"да ишларим кўп, "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ. Ҳа, мен бу клубни яхши кўраман, аммо ҳозирги кечинмаларим улар билан боғлиқ эмас", - деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2013 йилдан 2022 йилгача "қироллик клуби"да ўйнаган. Каземиро "Реал"дан 2022 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Ярим ҳимоячи ва манкунианликлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати келаси йилнинг июнь ойи охирида тугайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар