"Каттақўрғон" икки нафар легионер билан хайрлашди

admin
16 июл 2026, 11:45
Пролига иштирокчиси "Каттақўрғон" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни оптималлаштириш ишларини бошлаб юборган.

Клуб икки нафар хорижлик футболчи — Алмин Куртович ва Георги Пантсулая билан шартномани муддатидан аввал бекор қилган.

​Маълумот учун, словениялик ҳимоячи Куртович жорий мавсумда Пролига доирасида 10 та учрашувда майдонга тушган эди. Грузиялик ҳужумчи Георги Пантсулаиа эса жамоа либосида 8 та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia