

Юрий Уткульбаев жамоасига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилди. Хусусан, биринчи даврани Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўтказган Муҳриддин Зоиров "Каттақўрғон" сафида машғулотларда қатнашмоқда.
Маълумот учун, Зоиров 2025 йил "темирйўлчилар" билан Пролига ғолиблиги ва тўпурарлигини қўлга киритган эди. Жорий йил эса Суперлигада 5 та ўйинда майдонга тушди.



