Каррагер “Арсенал” нима учун соврин юта олмаслигини айтди
05 янв 2018 23:42
Янгиликлар
Каррагер “Арсенал” нима учун соврин юта олмаслигини айтди
“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагернинг айтишича, “Арсенал” ҳозирги мудофааси билан яқин вақт ичида бирорта жиддий совринни юта олмайди.
“Арсенал” ҳимоячиси жуда заиф ва бу анча вақтдан буён жамоанинг оғриқли нуқтаси бўлиб келмоқда. “Тўпчилар”нинг ҳужумдаги учлиги, дейлик “Манчестер Сити”нинг ҳужумдаги учлиги – Сане, Стерлинг ва Агуэрога қараганда кучлироқ. Кимдир бу фикримга қўшилмаслиги мумкин, аммо бу аслида шундай. “Арсенал”ни ҳимояси “қовун туширмоқда”. Биз бир неча йиллардан буён айни шу муаммо ҳақида гапирамиз, уларнинг ҳимоя чизиғи савияси ҳаваскорларникидан фарқ қилмайди. Шу сабаб “Арсенал” яқин йиллар ичида бирор бир совринни қўлга киритиши даргумон”, дей Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар