

Камолиддин Тожиев: - Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккита тўп киритдик. Танаффусдан сўнг эса аввалги баҳсда кўп куч йўқотганимиз сезилди. Ўйин охирларида ҳар икки томонда вазиятлар бўлди. Бугун ғалабага эришганимиз энг муҳими бўлди.
- Турдимуродовнинг майдонга тушишида нима муаммо рўй берди?
- Гетрасида йиртиқ жойи борлиги сабаб ёрдамчи ҳакам чиқариб юборди, бош ҳакам сариқ карточка берди, тўғриси тушунмадим нима бўлганини.
- Терма жамоа йиғини бошланганда Кубок ўйинлари давом этади, бу “Пахтакор”га қийинчилик туғдирадими?
- Албатта, лекин шунга мажбурмиз, ўйнаш керакми, ўйнаймиз.
- Агар Ўзбекистон Кубоги плей-оффида ҳозир “Ғазалкент”ни бошқараётган Тожиевлар сулоласининг яна бир вакили билан тўқнаш келсангиз…
- Яхши бўларди, қизиқ ўйин бўлади.
- Таҳсиннинг терма жамоа тасарруфидаги вақти кўпайиб кетмадими?
- Самолёт билан боғлиқ муаммо туфайли қолиб кетди. Биз уни “Нефтчи” билан ўйинга кутгандик.



