Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"
28 фев 00:15
Янгиликлар
Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"
"Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтиш жуда қийин. Иккинчи бўлимда эса бошқача вазифа қўйдик ва кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Ғалаба билан табриклайман. Бугун 120%га ҳаракат қилдик" - деди Камолиддин Тожиев.
- "Пахтакор"да бор-йўғи иккита ҳужумчи бор. Танлов йўқлиги келажакда панд бериб қолмайдими?
- Қишда учта ҳужумчини кўриб чиқдик ва якуний қароримиз Пётр бўлди. Танловда адашмаганимизни бугун билдик. Ҳамдамов ҳужумда ҳам ўйнай олади. Ойбек ҳам олдинроқда ўйнаши мумкин. Хавотирга ўрин йўқ, ҳар бир позицияга иккитадан ўйинчимиз бор.
- "Пахтакор" парагвайлик бир ҳужумчи ва португалиялик Жоау Кошта исмли футболчилар билан музокара олиб борган эмиш. Ушбу ҳужумчилар билан музокаралар ижобий якун топмаганига нима сабаб бўлди?
- Португалиялик тиббий кўрикдан ўта олмади. Унда жароҳат бор экан. Парагвайлик футболчи эса Ўзбекистонга келишга кўнмади.
- Фламарион ва Бўриевда кичик жароҳатлар бор. Улар қачон сафга қайтади?
- Бўриев бугун захирада эди. Фламарион эса шамоллаб қолди.
- Алижоновнинг ҳолати қандай?
- Тиззасидан жароҳат олди. Текширувдан сўнг жароҳат қанчалик жиддий эканлигини билиб оламиз.
- Алижонов майдонни тарк этгунига қадар деярли барча ҳужумлар у орқали амалга оширилди. Бу атайин танланган режамиди?
- Менинг кўрсатмам - футбол ўйнаш. Қанотдан пас бериш орқали ҳужум уюштириш. Бундай кўрсатма берганим йўқ.
- Ҳозирги кунда ярим ҳимоячилар ўртасида асосий таркибни танлашга қийналмаяпсизми ёки вингерларда?
- Қийналмаяпмиз. Барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлади. Чемпионат жуда узоқ давом этади. ОЧЛ ва Кубок баҳслари ҳам бўлади. Барча футболчилар ўз имкониятига эга бўлади.
- Турдимуродов асосий ҳужумчи бўладими ёки легионер футболчи?
- Биз легионерни кўп кузатиб бордик ва шундан сўнг жамоага чақирдик. Таркибимизда 18-20та футболчи бор ва уларнинг барчаси асосий футболчиларимиз. Айнан қайсидир футболчини асосий деб кўрсатмайман. Барча ўйинчилар тенг.
- Биринчи ва иккинчи бўлим ўртасида қандай тактик ўзгаришлар қилдингиз?
- Биринчи таймда кўпроқ ўртадан ёриб кирмоқчи бўлдик. Бундай ҳимояланган жамоага қарши эса марказдан кириш қийин бўлади. Шу сабабли танаффусдан сўнг кўпроқ қанотдан амалга оширилган паслар орқали рақиб дарвозасига хавф туғдиришга ҳаракат қила бошладик.
- "Пахтакор"га қарши барча жамоалар ҳимоявий ўйин таклиф этади. Ушбу муаммога қандай ечим топмоқчисизлар?
- Бу ҳар доим бўлиб келган. Ҳар бир рақибни ўрганиб чиқиб ечим топамиз.
- Азизбек Турғунбоев трансфер ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганида жамоани тарк этди. Турғунбоев "Пахтакор" билан Туркия йиғинларида ҳам иштирок этди. Турғунбоев жамоани сўнгги паллада тарк этишига нима сабаб бўлди?
- Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш истагини билдирди. Шу сабабли клуб уни қўйиб юборишга қарор қилди. Икки томон ҳам рози бўлди.
- Насруллаев, Бозоров ва Мозговойнинг бугунги учрашувдаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?
- Улар терма жамоа аъзолари. Бугун майдонда ҳам ўз даражасини намойиш этишди. Бугун барча футболчилар 120%га ҳаракат қилишди. Улар Суперлигадаги ҳар бир жамоага катта фойда келтириши мумкин.
- Кейинги баҳс "Қўқон-1912"га қарши. "Пахтакор" ўтган мавсумда айнан Қўқондаги учрашувда чемпионлик "пойга"сини тарк этган эди. Бу сафар Қўқонга реванш мақсадида борасизларми?
- Ўтган йили бироз "настрой" етмагани учун шундай ҳолат рўй берганди. Жорий мавсумда эса ушбу камчиликнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар