Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."
11 мар 00:44
Янгиликлар
Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."
"Ўйинни яхши бошлай олмадик. Балки майдонни тозалаш кераклиги учун кўп кутиб қолиб кетгандирмиз. Иккинчи бўлимда ўзимизга иккита гол олиб келдик. Йигитларни танимадим, эртага буни таҳлил қилиб чиқамиз ва хулосалар чиқарамиз", — деди Камолиддин Тожиев мағлубиятдан сўнг.
- Бугунги мағлубиятдан сўнг Суперкубок финалидаги имкониятлар пасайиб кетмайдими?
- Йўқ. Финал битта ўйиндан иборат. Билмайман, бугун бизга нима бўлди. Барчасини таҳлил қиламиз.
- Дастлабки икки турда Ҳамдамов ва Пажишекни захирадан майдонга туширган эдингиз. Бугун эса полшалик ҳужумчини асосий таркибда кўрдик. Ушбу қарор ўзини қанчалик оқлади?
- Бугун бутун жамоа яхши ўйнай олмади. Нима бўлганини билмайман, очиғи. Шунинг учун таҳлил қилиб чиқамиз деб айтяпман.

- "Пахтакор" бугун рақибдан ўйиннинг барча жабҳаларида ортда қолганини тан оласизми? Балки қайсидир жиҳатлар бўйича жамоангиз яхшироқ бўлгандир.
- Барча аспектларда демаган бўлардим. Ўзимизга йўқ жойдан иккита гол олиб келдик. Нега пенальти олиб келганимизни билмайман. Бошқа кўзга кўринарли вазият бўлмади.
- Сергеев ва Ҳамробековни "Пахтакор"да кўришимиз мумкинми? Агар ФИФА рухсат берса?
- Кўрамиз. Биринчи навбатда ФИФА бундай имкониятни тақдим этиши керак. Шундан сўнг музокара олиб борамиз.
- Пенальти белгиланишидан олдин ҳам Ибрагимов қоида бузган эди. 11 метрлик жарима зарбаси ҳам унинг хатоси туфайли белгиланди. Ибрагимовни захирага олишга кечикдим деб ўйлайсизми? У бугунги ўйин бироз асабийлашиб кетгандек туюлди...
- Ибрагимов бироз асабий ўйинчи. Бу футбол. Кўриб чиқамиз ва нима рўй берганини билиб оламиз. Уни олдинроқ захирага олмоқчи эдим.
- Ноқулай об-ҳаво шароити жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир қилди?
- Об-ҳаво икки жамоа учун ҳам бир хил эди.
- Тимур Кападзе ҳозиргина ушбу учрашувга жуда жиддий ёндашгани ҳақида айтиб ўтди. "Пахтакор"нинг бугунги мағлубиятида мураббийларнинг штаби қанчалик айбдор? Рақиб жамоа мураббийлар штаби айнан бугунги учрашувда ўта жиддий тайёргарлик кўрган экан.
- Бунга жавобни ўйинни таҳлил қилиб бўлганимиздан сўнг билиб оламиз.
- Иккинчи бўлимнинг стартида ўтказиб юборилган гол ўйинга қанчалик таъсир қилди?
- Биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбордик.
- Ҳакамларнинг ишига баҳо бериб ўтсангиз?
- Бу ҳақда гапирмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар