Жон Дуран "Бавария" дарвозасига урган голига изоҳ берди
03 окт 2024 16:44
Янгиликлар
Жон Дуран "Бавария" дарвозасига урган голига изоҳ берди
"Астон Вилла" ҳужумчиси Жон Дуран Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария" устидан қозонилган (1:0) ғалабадан кейин таассуротлари билан бўлишди.
Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голга айнан Дуран муаллифлик қилди.
"Гол урганимдан хурсандман, айниқса, менинг орзуларимда жамоа — "Бавария" сингари буюк клубга. Шундай рақибга қарши баҳсда учрашувнинг энг яхши футболчиси совринига лойиқ кўрилганимдан ҳам мамнунман, буни ҳам фақат орзу қилардим. Ўйлашимча, ишимнинг муҳим қисми: диққатни жамлаш, имкониятни кутиш ва ундан унумли фойдаланиш. Ҳар қандай вазиятда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", - деди Дуран.
"Астон Вилла"нинг кейинги учрашуви 6 октябрь, якшанба куни, Премьер-лига навбатдаги тур доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар