"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда
04 янв 21:44
Янгиликлар
"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда
"Челси" "Астон Вилла" хавбеки Морган Рожерснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, Лондон гранди футболчи учун 150 млн евро тўлашга тайёр. Клуб боссларининг фикрича, Рожерс жамоага жуда мос келади. Хавбекнинг "Астон Вилла" билан меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Футболчининг нархи 70 млн еврога баҳоланмоқда (Transfermarkt маълумотлари).
Морган Рожерс "Астон Вилла" сафида жами 97 та учрашув ўтказган. Бу ўйинларда хавбек 24 та гол уриб, 23 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар