

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли футболчи 27 сентябрь куни бўлиб ўтган Миллатлар лигасининг Норвегияга қарши ўйинида Жезуш уни майдонга туширмасликка қарор қилганидан сўнг миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.
Роналду ушбу вазиятни шундай тушунтирди: "Жезуш мендан Норвегияга қарши ўйинда 30 дақиқа ўйнашимни сўради — мен ўша куни майдонга тушмайман деб ўйлагандим, лекин рози бўлдим. Мен чигал ёзди машғулотларини бажардим, аммо мени майдонга туширишмади. Мураббий ваъдасини бузди".
Ҳужумчи, шунингдек, Норвегияга қарши ўйиндан сўнг Жезуш билан кейинги баҳс олдидан чиқиш қилиш режасини келишиб олганини, аммо мураббий "иккинчи марта ваъдасини бузганини" айтди. Жорже айтиши керак бўлган тезислардан бири шундай эди: "Пеле ва Марадона даражасидаги футболчини чигал ёзди машғулотларига юбориб, майдонга туширмай хатога йўл қўйдим".
Сешанба куни Жезуш Лейрияда бўлиб, Португалия U21 ёшлар терма жамоасининг Чехияга қарши ўйинини (2:0) кузатди.
Мураббий ҳали сардорнинг баёноти билан танишиб чиқишга имкони бўлмаганини, аммо унинг эълон қилинганидан хабардор эканини тан олди, деб ёзмоқда A Bola.
— Мен Лейрияда эдим, [ёшлар] терма жамоаси ўйинини кўраётгандим. Ҳозир баёнотни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ, — деди Жезуш.



