"Арал" — "ТерДУ" учрашуви бўлиб ўтмайди

Aslanov Jasurbek
7 окт 2026, 12:44
8 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган "Арал" ҳамда "ТерДУ" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмайди.

Бу ҳақда “Арал” матбуот хизмати эълон қилди.

“ТерДУ” клуби молиявий қийинчиликлар сабабли Нукус шаҳрига ташриф буюра олмаслигини маълум қилган. Шу муносабат билан, “Арал” жамоасига техник ғалаба ёзилади.

Эслатиб ўтамиз, “ТерДУ” яна иккита баҳсда иштирок эта олмаса жамоа Пролигадан четлатилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Арал" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›