Жезуш аэропортда Роналдуни Португалия терма жамоасидан кетмасликка кўндиришга ҳаракат қилди — Marca

1 окт 2026, 07:17
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ва Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проэнса Криштиану Роналдуни миллий терма жамоа ихтиёрида қолишга кўндириш учун Копенгаген аэропортига етиб келишди.

Аммо уларнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди, португалияликлар сардори самолётга ўтирди ва Данияни тарк этди, деб хабар беради Marca.

Роналду бўлган самолёт Испания вақти билан соат 22:15 ларда Дания пойтахтига қўнди, соат 23:35 да эса яна Мадридга учиб кетди. Футболчи жамоадошларини қолдириб, терма жамоа қароргоҳини тарк этди.

Жезуш ва Проэнса 41 ёшли форвардни бошқа чақирилган ўйинчилар билан бирга Копенгагенда қолишга сўнгги бор кўндириш мақсадида унинг ортидан аэропортга йўл олишган эди. Бироқ Роналду ўз қарорини ўзгартирмади, самолётга ўтирди ва Даниядан учиб кетди.

Аввалроқ Роналду бош мураббий Жорже Жезушнинг ҳеч қандай низо йўқлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, миллий терма жамоа машғулотини тарк этган эди. Форвард терма жамоа қароргоҳидан кетиш бўйича қарор қабул қилди ва бунга изоҳ берди. Бир қатор Португалия ОАВлари Роналдунинг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаш истаги ҳақида хабар беришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›