"Челси" 2026 йилда АПЛда ҳаммадан кўп гол ўтказиб юборди

Administrator
19 сен 2026, 11:26
"Челси" январь ойи охиридан бери АПЛнинг ҳар бир ўйинида гол ўтказиб юбормоқда.

Хаби Алонсо жамоаси жума куни "Брентфорд"дан йирик мағлубиятга учради – 0:3. Лондонликлар учун бу чемпионатда кетма-кет гол ўтказиб юборилган 22-учрашув бўлди. Охирги марта улар рақибни 17 январь куни голсиз тўхтатиб қолишган эди (худди шу "Брентфорд"га қарши 2:0).

2026 йил давомида "кўклар" Премьер-лиганинг бошқа ҳар қандай жамоасидан кўпроқ гол ўтказиб юборишди (43 та). Бу борада "Кристал Пэлас" улардан битта кам, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" эса тўрттадан камроқ тўп ўтказиб юборган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Squawka