UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   3 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

ЖЧ-2018 саралаши. "B" гуруҳи превьюси Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаши. "B" гуруҳи превьюси

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъасида "B" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.



ЯПОНИЯ – ИРОҚ
6 октябрь 2016. Саитама. "Саитама 2002" стадиони. 15:35
Бош ҳакам:
Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

“В” гуруҳида 3-тур Сайтамада Япония ва Ироқ учрашуви билан бошланади. Японлар уйдаги дастлабки баҳсда имкониятни бой бериб қўйишганди. Шу сабабли “самурайлар” бу сафар анча ҳушёр ҳолда ўйнашларига шубҳаланмаймиз. Ироқ эса ҳар икки ўйинда имкониятни бой берган. Шунинг учун галдаги омадсизлик Ироқни ЖЧ орзусидан деярли маҳрум қилади. Япониянинг айни пайтдаги вазифаси тезроқ Саудия Арабистонини қувиб етишдан иборат. Агар мезбонлар имкониятлари даражасида ҳаракат қилишса, унда ғалабага эришишларини бемалол тахмин қилса бўлади. Ироқ эса ҳеч йўғи сафарда бир очкони қўлга киритишга уриниб кўради.



БАА – ТАИЛАНД
6 октябрь 2016. Абу Даби. "Муҳаммад Бин Зайед" стадиони. 21:00
Бош ҳакам
: Лиу Квок Ман (Гонгконг)

Японияни сафарда мағлубиятга учратгандан кейин бу жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишга уриниб кўришини тахмин қилиш мумкин. Уйда Таиланд мағлуб этилган тақдирда жамоа ҳолатини анча яхшилаб олди. Муҳими, БАА ҳозиргача гуруҳ фаворитлари билан ўйнаб бўлди. Бу ёғига қолган уч беллашувда зафар қучган тақдирда биринчи даврадан кейин мундиалга бориш учун жуда яхши имконият ҳосил қилади. Ўз навбатида Таиланднинг йўқотадиган нарсаси қолмади. Тайликлар ҳар икки беллашувда мағлубиятга учрашган. Шу сабабли Абу Дабидаги баҳс бу жамоа тақдирини ҳал этишда катта аҳамият касб этади. Умар Абдулраҳмон ва Аҳмад Ҳалилдек футболчиларга эга БААдан муваффақиятни кутишимиз ўринлироқ бўлса керак.




САУДИЯ АРАБИСТОНИ – АВСТРАЛИЯ
6 октябрь 2016. Жидда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 22:45
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Гуруҳда пешқадамлик қилаётган жамоалар Саудияда тўқнаш келишади. Ҳар икки терма 6 очкодан жамғарган ҳолда 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Саудия Арабистони дастлабки икки турни унчалик ёрқин ўтказмади, лекин пенальтилар эвазига зафар қучишга эришди. Австралия эса ўйин савияси бўйича гуруҳда барчадан устун. Япония ҳам ҳозир умумий даража борасида “соккерузлар” билан беллаша олмайди. Риёдда Саудия ҳеч бўлмаганда дурангга эришишга интилиб кўриши мумкин. Чунки Австралия 11 октябрь санасида Япония билан ўтадиган тўқнашувда ғалаба қозониш орқали асосий рақобатчисидан кўпроқ ўзиб кетиш имкониятини қўлга киритади. Саудия Арабистони учун Австралияга қарши учрашув жуда катта қийматли баҳс вазифасини ўтаб беради.



Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика