ЖЧ-2018. Битта гуруҳда учта Европа жамоаси бўлмайди
16 ноя 2017 11:40
Янгиликлар
ЖЧ-2018. Битта гуруҳда учта Европа жамоаси бўлмайди
1 декабрь куни 2018 йил Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Мундиалга йўлланма олган 32та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4та саватчага ажратилди. Мезбон Россия автоматик равишда биринчи саватчадан жой олди.
Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция
Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия
Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон
Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони
Ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан мустасно. Битта гуруҳда Европадан максимум иккита жамоа бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар