Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда
20 июн 17:51
Янгиликлар
Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда
Каталониянинг "Барселона" клуби "Копенгаген" вингери Руни Баржига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 19 ёшли швециялик футболчининг трансфери бўйича дастлабки муҳокамалар учун Дания клуби билан аллақачон боғланган.

Шу билан бирга, "Порту" ҳам пойгада ортда қолмаяпти – Португалия клуби 2 ҳафта олдин расмий таклиф билан чиққанди.
Хочсимон боғламининг узилиши туфайли Баржи 2024/25 йилги мавсум бор-йўғи 5 ўйинда майдонга тушди. Бир йил аввал у Дания чемпионатида 23 ўйинда 7 та гол урганди. Transfermarkt портали ёш футболчини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар