Жанубий Корея терма жамоаси ёпиқ машғулотига кутилмаган меҳмон учиб келди

18 июн 2026, 20:36
ЖЧ–2026 доирасидаги Мексикага қарши ўйин олдидан Жанубий Корея терма жамоасининг машғулоти вақтида ҳавода учувчисиз учиш қурилмаси, яъни, дрон пайдо бўлган.

"Yonhap" ахборот агентлиги маълум қилишича, воқеа сешанба куни Мексикада ўтказилган ёпиқ машғулот пайтида содир бўлган. Қизиш машқлари вақтида хавфсизлик хизмати ходими машғулот базаси устида дронни пайқаб қолган ва бу ҳақда Мексика ҳарбийларига хабар берган. Шундан сўнг ҳарбийлар дронни тўхтатиб, уриб туширишган.

Корея футбол ассоциацияси маълумотига кўра, уриб туширилган дронни ишга туширгани тахмин қилинаётган икки нафар эркак уни олиб кетган ва Мексика ҳуқуқ-тартибот органлари уларни ушлашга улгурмасидан воқеа жойини тарк этган.

КФА маҳаллий полицияга мурожаат қилган ва содир бўлган ҳолат ҳақида ФИФАни ҳам хабардор этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Yonhap