UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Аллегри - "Реал" учун бош мақсад, Рауль - захира  0 16:49Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  1 16:28Бу қизиқ! Хитой футболида ажабланарли воқеа  12 16:28Педри муддатидан олдин таътилга йўл олди  0 16:04Малиновскийга "Челси" қизиқмоқда  3 15:49А Серия ҳақида энг қизиқ статистик маълумотлар  9 15:40"Севилья" Гедешни "Валенсия"дан харид қилмоқчи. "Кўрпалаклар" футболчи учун 40 млн евро талаб қилишмоқда  3 15:18Хави Барселонага нега келганини айтди  1 14:56"Ювентус" янги уй либосини намойиш этди  5 14:36Виктор Карпенко - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўртасидаги ўйинларда тўпурар. Рўйхатда чилилик ва бразилиялик футболчи бор  8 14:32Olamsport: Конор яна ота бўлди, барча даврларнинг энг яхши оғир вазнли боксчиси ва бошқа хабарлар  0 14:24Италия терма жамоаси Евро-2020 учун таркибни эълон қилди  23 14:00ПСЖ Киннинг трансфери устида ишламоқда  2 13:37Карикатура: Совринларсиз Харри Кейн  2 13:25Эшитдик-да! АГМК - "Бунёдкор" учрашувида Абрамов меҳмонлар кийим алмаштириш хонасига кирган  49

Жанговар дуранг билан якунланган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйини ҳақида Янгиликлар

Жанговар дуранг билан якунланган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйини ҳақида

Кеча Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

 Бири Бекободда "Металлург" ва "Андижон" баҳси бўлса, иккинчиси "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйини. Мухлисларнинг диққат эътибори эса бевосита Тошкентдаги ўйинга қаратилди. Қизиқиш нариги баҳсга қараганда юқорироқ эди. 

"Сўғдиёна" мазкур учрашувга қадар ҳали бирор маротаба мағлуб бўлмаган бўлса, "Бунёдкор" Қўқонда йўқотилган очко ўрнини тўлдиришни мақсад қилгани аниқ эди. Уларнинг ўз майдонида қўлга киритган ғалабаси турнир жадвалида учинчи ўринда қолишини таъминларди. Шу боис ҳам ўйиндан аввал кескин кураш ва шиддат юқори бўлиши кутилди ва амалда ҳам шундай бўлди. 

Таркибда етишмовчилиги бор "Бунёдкор" ва тактика танлашда адашмаган Бақоев

"Бунёдкор" жамоасида таркиб билан боғлиқ муаммолар ушбу учрашувда ҳам ўз сўзини айтмасдан қолмади. Демак қуйидаги таркиб ва футболчиларнинг жойлашувига эътибор беринг.


Кўряпсизки "Қўқон-1912" билан ўйинга қараганда битта ўзгаришни кўришимиз мумкин. Яъни Расул Йўлдошев ўрнига Санжар Рашидов ярим ҳимоядан ўрин эгаллади. Қолган чизиқларда ўзгариш кўрганимиз йўқ. Фақатгина бизга марказий ярим ҳимоячи Сухроб Иззатовнинг чап қанот ҳимоясида ўйнаётгани тушунарсиз ҳолат бўлмоқда. Мавсум стартидаги ўйинларда ушбу позицияда Суннатилла Абдуллажоновни кўраётган эдик. Билишимизга қараганда Абдуллажоновда жароҳат йўқ. Аслида мазкур футболчи аввалги мавсумларда "Қизилқум"да ярим ҳимоячи сифатида гавдаланганди. Фикримизча Иззатов кўпроқ таянч ярим ҳимоясида фойдаси кўпроқ тегади. Умуман олганда "Бунёдкор" давралар оралиғида ҳимоя чизиғини кучайтириш масаласини кўриб чиқиши керак. Ҳозирги кунда таркибда футболчиларнинг етишмовчилиги мураббийларни ҳам ўйлантирётгани шубҳасиз. Бугунги кунда мудофаа чизиғида ҳаракат қилаётган тўрт нафар ҳимоячидан икки нафари аслида ярим ҳимоячи. Фақатгина Даврон Эргашев ҳақиқий соф ҳимоячи ҳисобланади. Яна бир эътиборимизни тортган жиҳати Нурилло Тўхтасиновнинг яна ўнг қанотга жойлаштирилгани. Бир нечта ўйинда кузатяпмизки Тўхтасиновда вингерлик қобилияти йўқ, бу унинг устун томони ҳисобланмайди. Тўғри ўтган мавсум ҳам у бир нечта ўйинларда қанотда тўп тепди. Лекин унда Санжар Қодирқулов ҳам бор эди. Алмашиб биргаликда ҳаракат қиларди. Лекин уни кўпоқ ҳужумчи ортида ўйнатиш фойдалироқ бўларди. Қолган чизиқлар бўйиича эътирозимиз йўқ. 


"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев сафарда "Бунёдкор" ўз майдонида биринчи рақам остида ўйнашини билган ҳолда қуйидаги таркиб ва тактикада футболчиларини жойлаштирди. 

Бунда бешта ҳимоячи иккита таянч ярим ҳимоячиси иккита вингер ва битта соф ҳужумчи илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Жамоа ҳужум қилаётган паллада икки қанот ҳимоячилари Асилжон Бегимқулов ва Эргаш Исмоиловлар олдинги чизиқ вакилларига ёрдамга келишди ва бунда ортда уч нафар ҳимоячининг ўзи қолди. "Сўғдиёна"да таркиб билан боғлиқ муаммо кўзга ташланмади. Барча футболчилар ўз позицияларида, одатдаги услубда ўйнашди. Ҳужумлар ташкил қилиш асосан Жасур Ҳасановнинг қанотидан амалга оширилди. 

Дарвозаларга тўртта гол урилган биринчи бўлим

Одатда биринчи бўлимни фаол бошлайдиган "Бунёдкор" жамоаси нима учундир ўзига ўхшамади. Буни бош мураббий Шуҳра Мақсудов ҳам инкор қилгани йўқ. Майдон марказидан қанотларга ва жарима майдончасига узатиладиган тўплар сифатсиз кўриниш олди. Чизиқлар орасидаги тўпни назорат қилиш жараёнида брак паслар кўп бўлди. Тўп эгаллаб олинган заҳотиёқ рақиб футболчилари тезкор босим уюштирди ва бунинг натижасида узатмаларнинг кўпи ноаниқ чиқди. Футболчиларнинг майдонда бир-бирини ўзаро тушунишида ҳам муаммолар борлиги кўзга ташланди. Бундан эса "Сўғдиёна" футболчилари унумли фойдаланишга интилди. Майдон эгаларининг ҳар бир йўқотган тўпи меҳмонларнинг қарши ҳужумларининг кескин кўринишига олиб келди. Рақиб сафидаги таянч ярим ҳимоячилари битта ҳаракат билан бўш зонада турган Ҳасановга тўпни ошириб беришга уринишди. Тезкор ярим ҳимоячи жарима майдончасидаги Шоҳруз Норхоновга тўпни оширишга ҳаракат қилиб кўрди. Умуман мана шу Ҳасанов ва Норхоновнинг ўзаро яхши тушуниб ўйнаши "Сўғдиёнан"нинг ғалабаларида ўрни катта бўлмоқда, дейишимиз мумкин. 16-дақиқада ушбу жуфтликнинг сай ҳаракатлари билан учрашувда ҳисоб очилди. Жасур Ҳасановнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Норхонов боши билан зарба йўллаб "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди. Ушуб вазиятда Норхоновга яқин турган ва қўриқлаши керак бўлган Лутфулла Тўраев ва Сухроб Иззатов бир-бирига ишониб қолиши натижасида Норхонов улардан илдамроқ ҳаракат қилиб яккакурашда ғолиб чиқди. 

Голдан бир неча дақиқа ўтгач мезбонларда жавоб тўпини киритиш учун жуда қулай вазият юзага келди. Ғиёсов қанотдан тезликда олдига ўтиб Мираҳмадов билан девор услубида комбинация ташкил қилди. Мираҳмадов тўпни Ғиёсовнинг ўзига узатди. Бироқ рақиб жарима майдончаси ичида "Бунёдкор" футболчиларининг камлиги ҳужумни гол билан якунланишига тўсқинлик қилди. Бу ерда қолган футболчилар ортда қолиб кетганди. Бўлим охирларига келиб ўйинда темп янада ошди. 41-дақиқада Аюбхон Нўъмоновга тегиб қайтган тўпни эгаллаб олган Нурилло Тўхтасинов чамаси 25 метрлардан ўз услубида кучли зарба йўллаб Ширинбой Абдуллаев қўриқлаётган дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди. Бунда футболчининг индивидуал маҳорати ўз сўзини айтди. Буни қарангки орадан ҳеч қанча ўтмасдан Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Тўхтасиновнинг голига кўмаклашиб юборган Аюбхон Нўъмонов ўз айбини супергол билан ювишга эришди. Давронжон Эргашевга тегиб қайтган тўпга тўхтатмасдан зарба берган Аюбхон Нўъмонов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Афтидан биринчи бўлим шу ҳисобда тугаши кутилганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Бунёдкор" ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Жиззахликлар ўз жарима майдончасида Муҳаммадодил Қаҳрамоновни йиқитди. Бош ҳакам Илгиз Танташев VAR қароридан сўнг меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Диққат билан эътибор берсангиз ушбу ҳолатда Эргаш Исмоилов Қаҳрамоновнинг чап оёғига тегиниши натижасида футболчи мувозанатни йўқотди ва йиқилди. 11 метрлик нуқтадан Хуршид Ғиёсов бехато зарба йўллаб жамоаларнинг танаффусга 2:2 кўринишида йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда тўп назорати ва устунлик "Бунёдкор" томонида бўлган бўлсада вазиятлардан фойдаланишда самара чиқара олгани йўқ. "Сўғдиёна" эса қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрди. Захирадан майдонга тушган Саҳоб Рашидовнинг ўзи икки бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ якуний зарбани йўллашда аниқлик етишмади. "Бунёдкор" иккинчи бўлим ўрталарига келиб тезкор вингер Фаррух Икромовни Санжар Рашидовнинг ўрнига майдонга туширди. Бунда позицион ўзгариш бўлди. Тўхтасинов марказга қайтган бўлса, Икромов қанотда ҳужумларни кескинлаштиришга уриниб кўрди. Ушбу футболчида вингерга керак бўлган барча ҳислатлар мавжуд. Лекин нимадир унга асосий таркибга киришига йўл қўймайди. Тезлиги, дриблинги бор. Фақатгина тўпни ўзида кўп ушлаб қолади ва жамоавий ўйинга киришишига қийналади. Жамоавий ўйинга яхши қўшилса асосий таркибда қанотда самара келтира олади. "Сўғдиёна" тактик томонлама иккинчи бўлимда режасини амалга оширди, дейишимиз мумкин. Ҳужумга зўр берган "қалдирғочлар" эса ўйин борасида ҳали жуда кўп ишлашларига тўғри келади. Футболчилар бир жамоа сифатида жипслашишга қийналишмоқда. Балки бу жамоанинг ички муҳити билан боғлиқдир. Қолгани бизга қоронғу.  Ўйиндан-ўйинга яхшиланиши мумкин, деган иборани кўп бор ишлатамиз. Лекин 5та тур ортда қолди. Ҳозир йўқотилаётган очколар чемпионлик учун курашаётган жамоага жуда қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

Рақамлар ва фактлар

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро 23-тўқнашуви бўлди. Буларнинг 16 тасида "Бунёдкор", 2тасида "Сўғдиёна" ғалабани таната қилган. Кечаги баҳсдаги дуранг ўзаро ўйинлардаги бешинчиси сифатида тарихга кирди. "Бунёдкор" ўз майдонида учинчи бор "Сўғдиёна" билан 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. 2018, 2019 йилги мавсумларда ҳам жамоалар шундай ҳисобда муроса кўчасини танлашганди. Пойтахт клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"га қарши кечган сўнгги бешта ўйиннинг 2тасида ғалаба қозонди (2017 1:0, 2018 2:2, 2019 2:2, 2020 1:0, 2021 2:2). Жиззахликлар жорий мавсум ҳисобидан ҳали мағлубиятга учрамади 3та ғалаба 2та дуранг 11 очко билан иккинчи поғонага жойлашиб олди. "Бунёдкор" 2та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият билан 8 очко тўплаган ҳолда онлайн жадвалда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги ўринлардаги АГМК битта кам ўйин ўтказган, "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" жамоалари ҳали ўз ўйинларини ўтказмади. "Қалдирғочлар" турнир жадвалида пастга тушиш эҳтимоли бор. Навбатдаги турда "Сўғдиёна" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади, "Бунёдкор"ни эса "Локомотив"га қарши Тошкент дербиси кутиб турибди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
10 апр 08:33:58
Fans shop bayern
Ibodillo Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shunday lekin
Ok
   
10 апр 08:01:40
Ibodillo Ergashev
Fans shop bayern фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Katagida shefda zominga kelsinchi shular esi kirib qoladi
Shunday lekin
   
09 апр 17:52:12
diyorim
Ibodillo Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman..... UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kotitilishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bor yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
erkak erkkak
   
09 апр 16:56:36
Shodlik
Yutqazsa sudya p.... Yutsa halol yutdi (Lokomotiv bilan o'yinga o'xshab)
   
09 апр 15:58:19
diydor (R_M)
Ibodillo Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman..... UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kotitilishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bor yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
tug'ri aytasiz chetlatish kerak yil oxirigacha. naxxuy keragi bor muxlislarga befoyda rasxod qilib futbol korgani borishni undan kora shuni oilasiga sarflasin. uzi bordan bor shu navbahorni muxlislari ushlab turgandi ligani qiziqtirib. endi sizga uxshab telvizorda kurib yuradi
   
09 апр 15:52:00
asad88
Otaxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bunyodkorning penaltidan tepgan tupi xam penalti emas edi. Ammo xech kim gapirmadi. Penalti degani dearli gol degani. Qanday xolatda penalti belgilanadi. Ximoyachi --marxamat utib ketavering demaydiyu. Ozroq qarshilik qiladi. Penaltiga kuproq --albatta kuproq70% kami bulishi talab qilinadi. Yoki yana bitta fikr 70% past bulsa 16 metrdan penalti quyish kerak. Uzbekistonda shuni sinab kurish kerak.men ishonaman 1,2 yilda butun dunyo mana shunga utadi
Кизикчи экансизку
   
09 апр 15:49:23
Fans shop bayern
Ibodillo Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman..... UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kotitilishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bor yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
Katagida shefda zominga kelsinchi shular esi kirib qoladi
   
09 апр 15:42:11
Ibodillo Ergashev
Ibodillo Ergashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman..... UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kotitilishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bor yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman.....
UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kiritklishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bir yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
   
09 апр 15:40:10
Ibodillo Ergashev
Qani kelinglar Navbaxor muhlislari bir mani tanqid qililar yoqmeydigan xabar yozvoman.....
UPFL mutasaddilaridan iltimos yo Navbaxor oʻyinlariga muxlislar kotitilishi toʻxtatilsin. Yoki bir marta ogoxlantirilib yana takrorlansa Navbaxorni Ligadan olib tashlanglar bor yilga yoki ikki yilga. Nima bu axvol qachon qaysidur hakam oʻldirilgandan keyin chora koʻriladimi.
   
09 апр 15:38:53
Fans shop bayern
Sogdiyonaga omad zor oynayabdi navbahorni jizzahda qbul qilganda navbahor saviyasiz ekanligini bilib olsilar sogdiyona yoradi jizzaxda koraslar yana haka.ga osilib olaslar shundayam bu aniq har turda hakam bahona
-1   
09 апр 15:44:13
Otaxon
Bunyodkorning penaltidan tepgan tupi xam penalti emas edi. Ammo xech kim gapirmadi. Penalti degani dearli gol degani. Qanday xolatda penalti belgilanadi. Ximoyachi --marxamat utib ketavering demaydiyu. Ozroq qarshilik qiladi. Penaltiga kuproq --albatta kuproq70% kami bulishi talab qilinadi. Yoki yana bitta fikr 70% past bulsa 16 metrdan penalti quyish kerak. Uzbekistonda shuni sinab kurish kerak.men ishonaman 1,2 yilda butun dunyo mana shunga utadi
-2   
09 апр 15:47:33
Chelsea N1
Vadim Abramov Bunyodkordan ketadimi yoki yo'qmi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика