БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди

Alisher Ostonov
3 янв 2026, 23:17
БАА Про лигаси 11-тур доирасидаги "Ал Батаэҳ" — "Дибба" ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс тақдирини меҳмонлар ўйинчиси Меме томонидан 56-дақиқада урилган гол ҳал қилди.

Мезбонлар сафида Азиз Ғаниев, меҳмонлар сафида Абдулла Абдуллаев асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.

"Дибба" ва "Ал Батаэҳ" 6 очкодан жамғарган ҳолда чемпионатнинг қуйи ўринларида, аниқроғи 13 ва 14-ўринларда боришмоқда.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia