UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  7 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  2 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  1 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Жалолиддин Машарипов: "Ҳозирча энг яхши ўйинимни намойиш этганим йўқ" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Ҳозирча энг яхши ўйинимни намойиш этганим йўқ"

"Металлург"га қарши учрашувда бир гол муаллифи бўлиб, яна бир голга ассистентлик қилган Жалолиддин Машарипов беллашув хусусида фикр билдирди.

- Бизга жудаям керак бўлган йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Ўйин тўлиқ устунлигимизда кечди. Имкониятлардан унумли фойдаландик. Шу сабабли ажойиб муваффақиятни қўлга киритдик. Барибир учрашувни осон кечди демаган бўлардим. Чунки иккинчи бўлимда ҳам шиддат сақланиб турди.

Ҳозирча энг яхши ўйинимни намойиш этганим йўқ. Икки голга бевосита ҳисса қўшдим, аммо энг яхши ҳаракатларим ҳали олинда ва уларни мавсум давомида намойиш қилиб бораман деган умиддаман.

Ушбу ғалаба биз учун мавсумда сафардаги биринчи ютуққа айланди. Аста-секинлик билан жамоа сифатида ўсиб боряпмиз. Машғулотларда бор кучимиз билан тер тўкяпмиз. Ҳали янада кўпроқ меҳнат қилиб, яхшироқ кўринишга чиқа оламиз. Олдинга қадам ташлай оламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика