UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  25

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни юртимизга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюради.

Унинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

Карлес Пуйолнинг юртимизга амалга ошираётган ташрифига бўлган катта қизиқишни инобатга олиб, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани ўтказиш ҳам режалаштирилган. Матбуот анжумани 9 ноябрь куни соат 11:00да пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида бўлиб ўтади.

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ўз ходимлари рўйхатини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) 8 ноябрь соат 15:00гача жўнатишлари керак бўлади.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика