

Аввалроқ 26 ёшли футболчи жамоадаги ўз мавқеини етарлича қадрланмаган деб ҳисоблаши ва ПСЖга ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёрлиги хабар қилинган эди.
— "Барселона" сени олиб қолиши учун нима қилиши керак?
— "Барса" мени яхши кўришини кўрсатиши керак, улар музокараларга келишлари мумкин ва охир-оқибат ҳамма нарса муҳокама қилинади. Ҳар сафар ПСЖ каби жамоа сени ўз сафида кўришни исташса, бу яхши. Охир-оқибат, менинг "Барса" билан шартномам бор. Футболда нима бўлишини ҳеч қачон билмайсан, аммо яхши томони шундаки, шартномам бўлгани учун кутишим ва ўзим учун бир қарорга келишим мумкин, — деди Торрес “Sportico" нашрига берган интервьюсида.
Ўтган мавсумда Ферран Торрес барча мусобақаларда 49 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.



