

Бу ҳақда журналист Экрем Конурга таяниб "Goal" портали хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби 30 ёшли футболчига йилига 20–23 миллион евро миқдорида иш ҳақи таклиф қилмоқчи.
Саудия клубининг асосий рақобатчиси Мадриднинг "Атлетико" клуби бўлиб қолмоқда. Таъкидланишича, агар "Манчестер Сити" футболчининг нархи бўйича талабларини пасайтирмаса ёки сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлмаса, мадридликлар фаол ҳаракатларни амалга оширишмайди.
"Ал Ҳилол" ва "Атлетико"дан ташқари, Грилишга MLS клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсумни футболчи "Эвертон"да ўтказди, у ерда ижара ҳуқуқи асосида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Грилишнинг бозор қиймати 20 миллион еврога тенг.



